“Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ: Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан жами 37 700 дан ортиқ аризалар келиб тушди.

Chorshanba, 4-fevral, 2026

#Сарҳисоб_2025

 

“Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ: Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан жами 37 700 дан ортиқ аризалар келиб тушди.

 

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДМ ўтган 2025 йил давомида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларида ташкил этилган ташки рекламани мувофиқлаштириш бўлинмалари ҳамда ушбу вазифаларга масъул ходимлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. 

 

Хусусан, ўтган ҳисобот даврида ташқи рекламаларни паспортлаштириб, жойлаштириш борасида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан жами 37 721 та аризалар келиб тушди.

 

2024 йилнинг мос даврида эса аризалар сони 28 764 тани ташкил этган.

 

 Шундан, 

•   27 958 та автотранспорт воситаларига ташқи реклама жойлаштириш; 

•  1 660 та  ташқи реклама объектлари паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш;

•  8 103 та хусусий мулкка ташқи рекламани жойлаштириш бўйича аризалар келиб тушган.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда соҳага алоқадор идоралар томонидан “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими орқали ташқи реклама объектлари учун жами 19 394 та  реклама жойи паспортлари расмийлаштирилган. 

 

Жумладан,

•   14 914 таси  автотранспорт воситаларига ташқи рекламани жойлаштириш учун;, 

•  624 та ташқи реклама паспортларни янги шаклдаги паспортларга алмаштириш учун;

•  3 856 та хусусий мулкка ташқи реклама объектларини жойлаштириш юзасидан паспортлар берилиши таъминланди.