Эътироф ва эътибор

Juma, 28-avgust, 2026

Эътироф ва эътибор

Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги шукуҳи: тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимлар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Рақамли трансформация ва аутсорсинг марказининг бир гуруҳ ходимлари кўп йиллик самарали меҳнати, касбий фидойилиги ва марказ фаолиятини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланди.

Улар "Мустақилликнинг 35 йиллиги" кўкрак нишони ҳамда Қўмита раисининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирланган ходимларни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида янги муваффақиятлар тилаймиз!