РЕКЛАМАЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Payshanba, 17-sentabr, 2026

РЕКЛАМАЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда ИИБ ЙХХБ ходимлари билан хамкорликда Шеробод туманидаги автотранспорт воситалирда ўрнатилган рекламаларни Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги ва "Давлат тили тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

 Ўрганиш давомида аниқланган ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларини ўзбошимчалик билан, қонунчилик талабларига зид равишда ўрнатиш ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари ва автотранспорт воситалари эгаларига тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда қонун талабларига зид равишда жойлаштирилган 28 тадан ортиқ рекламалар олиб ташланди.

 Реклама ва тарғибот воситаларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан мониторинг тадбирлари ўтказиш давом этмоқда.