Нукус шаҳрида ташқи реклама объектлари бўйича хатлов ўтказилди

Payshanba, 17-sentabr, 2026

Нукус шаҳрида ташқи реклама объектлари бўйича хатлов ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри ҳудудида ташқи реклама объектларининг ҳолатини ўрганиш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланиш масалаларини таҳлил қилиш мақсадида хатлов ишлари амалга оширилди.
🖊 Хатлов жараёнида:

— ҳудудда жойлашган ташқи реклама объектлари аниқланди;
— уларнинг жойлашуви ва ҳолати ўрганилди;
— ташқи реклама объектларининг амалдаги талабларга мувофиқлиги таҳлил қилинди;
— объектларни белгиланган тартибда аукционга чиқариш имкониятлари ўрганилди.



Мазкур ишлар ташқи реклама соҳасида тартибни таъминлаш, реклама объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ушбу соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.
Ўрганиш натижалари асосида ташқи реклама объектларини аукционга чиқариш бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилади.
📍 Ташқи реклама соҳасидаги жараёнларни қонунчилик талаблари асосида ташкил этиш ва шаффоф механизмларни жорий этиш ишлари давом эттирилади.