#тарғибот_тадбири
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛДИ
Навоий шаҳрида аҳолининг истеъмолчилик соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш ва кундалик харид жараёнида ўз ҳуқуқларини тўғри ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан Матонат МФЙ аҳолиси ҳамда Навоий Давлат университети Тиббиёт факультети талабалари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Учрашувларда истеъмолчи сифатида харидорнинг ҳуқуқий мақоми, сифатсиз ёки талабга жавоб бермайдиган товар ва хизматларга дуч келганда кўрилиши лозим бўлган чоралар хусусида фикр алмашилди. Иштирокчиларга савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнида истеъмолчига тақдим этилиши шарт бўлган маълумотлар, товарнинг сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, хариддан олдин товар ҳақида тўлиқ маълумот олиш, унинг нархи ва асосий хусусиятларини солиштириш, тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаб қўйиш ҳамда кафолат шартларини билишнинг аҳамияти таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассисларга мурожаат қилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид саволларига батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда амалий тавсиялар олдилар.
