Ўтган 35 йилда рақобат сиёсати монополияни чеклашдан рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган катта йўлни босиб ўтди.

Juma, 28-avgust, 2026

Ўтган 35 йилда рақобат сиёсати монополияни чеклашдан рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган катта йўлни босиб ўтди.

Рақамли трансформацияга қадам қўйилди: Рақобат қўмитаси ҳузурида Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази ташкил этилиб, соҳада рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш учун янги имкониятлар яратилди.
 
📝 «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизими ишга туширилди: истеъмолчи, тадбиркор, нодавлат ташкилотлар ва давлат органларини ягона электрон тизимга интеграция қилиш орқали аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизми янада қулай, тезкор ва шаффофлаштирилди.

📈 Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази фаолияти янги босқичга кўтарилди. «FAIRTECH» 50дан ортиқ интеграция ва 1 млндан зиёд маълумотни қамраб олган комплекс тизимга айланди. Биржа назорати, комплаенс ва назорат харидлари интеграция қилиниб, AI-ечимлар орқали назорат жараёнлари тезлаштирилди.

Батафсил UzA (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)да.