Ташкилот ҳақида

«Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасаси.

Корхонанинг фаолияти предмети ва мақсадлари

Корхонанинг фаолияти предмети ва мақсадлари

Корхонанинг асосий мақсади Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизимлари ва ресурсларига техник хизмат кўрсатиш, электрон маълумотлар базаларининг шакллантирилиши, бошқарилиши ва хавфсиз сақланишини таъминлаш ҳамда Уставда белгиланган бошқа вазифаларни фойда олиш мақсадида амалга оширишдан иборат.

Қуйидагилар корхонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  1. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмалари электрон маълумотлар базаларининг шакллантирилиши, бошқарилиши ва хавфсиз сақланишини таъминлаш;
  2. Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ахборот тизимлари ва ресурсларига ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш;
  3. Телекоммуникация ва ҳисоблаш техникаси воситалари хавфсизлигини таъминлаш, шунга мос муҳандислик инфраструктурасини шакллантириш, унинг техник хизматини таъминлаш, доимий модернизация қилиб бориш;
  4. Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида электрон ахборотларни қайта ишлаш учун техник воситаларга бўлган эҳтиёжлар ҳисобини юритиш, режалаштириш ва техника воситалари паркини пропорционал шакллантириш;
  5. Қўмитага бириктирилган ҳудудларда «Маҳаллабай» ишларни сифатли ташкил этиш.