Fair Price

Fair Price ахборот тизими

Fair Price ахборот тизими ижтимоий муҳим ва стратегик товарлар нархларини тизимли мониторинг қилиш, кескин тебранишларнинг олдини олиш ҳамда асоссиз ўсиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

Модуллар ва йўналишлар

  • “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди;
  • “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш тегишли қўшимча ўрганишлар талаб қилиниши, шунга қатор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 6-июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” PF-108-сон фармонининг 3-иловаси билан тасдиқланган Йўл харитасининг 17-бандида ушбу ахборот тизимини ишлаб чиқиш муддати 2024-йил март ойи қилиб белгиланган. Мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом этмоқда.