Тезкор маслаҳат
Кўп бериладиган саволлар
Кўп бериладиган саволлар.
-Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
-товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
-товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
-ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
-бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
-истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
-Истеъмолчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлар тоифасига киритилган айрим гуруҳлари учун қонунчилик билан савдо, маиший хизмат ва хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича имтиёзлар ва афзалликлар белгиланиши мумкин.
ЎзР “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасида, нодавлат таълим ташкилотлари мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиши, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
“Тўлов ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Қонунга мувофиқ тартибга солинишини амалга оширади.
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари (2011 йил 18 апрелда Адлия вазирлигида 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган)нинг:
189-бандида, ички ва халқаро почта жўнатмалари, ички пул ўтказмаларини фойдаланувчига топшириш имкони бўлмаганда, почта алоқаси объектида бир ой, курерлик жўнатмалари ва тезкор почта жўнатмалари эса ўн тўрт кун мобайнида сақланиши мумкинлиги белгиланган.
“Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”нинг (Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон билан рўйхатга олинган):
3-бандига кўра, хизмат кўрсатиш зонаси — оператор (провайдер) лицензия шартномаси асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва нормативҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли Қарорига мувофиқ берилган янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома.
2020 йил 30 июнда Адлия вазирлиги томонидан 3275-сон билан рўйхатдан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари
