Fair Tech
FAIR TECH Ягона Ахборот Тизими
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси томонидан 2023-йил учун тасдиқланган иш режага мувофиқ амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.
Асосий турдаги 20 дан ортиқ ижтимоий муҳим аҳамиятга эга ва стратегик товарлар нархларининг кескин тебранишлари олдини олиш, нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида тизимли мониторинг олиб бориш бўйича “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ёшлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Модуллар ва йўналишлар
- “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди;
- «Product Info» ахборот тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди;
- «Product Info» ахборот тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция ва техник топшириқ лойиҳалари тайёрланиб, тегишли эксперттизалардан ўтказилди;
- “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди;
- “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция ва техник топшириқ лойиҳалари тайёрланиб, тегишли эксперттизалардан ўтказилди. Экспертларнинг ижобий хулосалари асосида концепция ва техник топшириқ тасдиқланди;
- “FAIR TECH” ягона ахборот тизими фаоллиги ва узилишлар пайдо бўлганда зудлик билан бартараф этиш бўйича тизим администраторларига тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари ахборот тизимини доимий узлуксиз ишлашни таъминлаш бўйича телеграм каналида алоҳида гуруҳ очилган;
- “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, фаолиятга тўлиқ жорий этилган;
- Дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдосида белгиланган референт нархлардан ошириб сотганлик ҳолатларини ахборот тизими орқали инсон омилсиз аниқлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини ўзаро маълумотлар интеграция қилиш бўйича Технологик йўриқнома лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланган;
- “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш тегишли қўшимча ўрганишлар талаб қилиниши, шунга қатор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 6-июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” PF-108-сон фармонининг 3-иловаси билан тасдиқланган Йўл харитасининг 17-бандида ушбу ахборот тизимини ишлаб чиқиш муддати 2024-йил март ойи қилиб белгиланган. Мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом этмоқда.
