21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун! Бу сана — миллатимиз ўзлигини, мустақил фикрини ва маданий меросини асраб келаётган она тилимизнинг фахрли байрамидир.
Бугунги рақамли асрда технологиялар тил чегараларини кенгайтираётган бир пайтда, ўзбек тили ўзининг бой сўз хазинаси ва замонавий ифода имкониятлари билан рақамли майдонда ҳам муносиб ўрин эгаллаб бормоқда.
Биз, “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ жамоаси, она тилимизни рақамли тизимларда, расмий ҳужжатлар, ахборот платформалари ва сунъий интеллект технологияларида кенг қўллашни ўз олдимизга муҳим вазифа қилиб қўйганмиз.
🎉 Ўзбек тили байрами куни барчамизга муборак бўлсин! Юртимизда тинчлик, халқимизда бирлик, тилимизда эса бардавом барака бўлсин.
Ҳурмат билан,
“Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси жамоаси
