Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳудудий бошқарма билан ташқи реклама ва ахборот объектлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан семинар ташкил этди.
Семинарда ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров ҳамда “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ директор ўринбосари Л.Тошқуловлар “Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими, шунингдек, бугунги кунда мазкур реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, улар устидан доимий назорат олиб борилиши зарурлигини ҳамда соҳада бир қатор тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтишди.
Шунингдек, давлат мулки бўлган ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларда янги ўрнатиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи, электрон савдо платформасива реклама жойининг паспорти ва умумий техник регламенти каби тартиб-қоидалар ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.
Тадбирда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлар томонидан батафсил жавоблар олишди ва ҳудудда тизимда учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
