Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ томонидан "Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" давлат дастури қўллаб-қувватланмоқда ва кўкламзор ҳудудларни кўпайтириш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
🌳 Жумладан, марказ ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича эълон қилинган “долзарб бир ойлик”да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги катта йўл бўйида 200 га яқин манзарали ва бута кўчатлари экилди.
