Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДМ томонидан тарихий-шаҳарсозлик муҳитини асраш, шаҳар ва туманлардаги мавжуд биноларнинг меъморий қиёфасини сақлаш, шунингдек, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Шу муносабат билан Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда транспорт воситаларига жойлаштирилган ташқи рекламалар ўрганилди. Тадбир давомида 20 дан ортиқ транспорт воситасидаги реклама жойларининг паспортлари ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарори талаблари юзасидан тушунтиришлар берилиб, ташқи рекламани қонуний жойлаштириш ва расмийлаштириш тартиби бўйича ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.
Бундай тадбирлар ташқи реклама соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, шаҳар меъморий қиёфасини сақлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Бундай тадбирлар ташқи реклама соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, шаҳар меъморий қиёфасини сақлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур йўналишдаги ўрганиш ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини республикамизнинг барча ҳудудларида тизимли ва доимий равишда амалга ошириш режалаштирилган.
