Нукус шаҳрида ташқи реклама воситалари тартибга келтирилмоқда

Payshanba, 17-sentabr, 2026

Нукус шаҳрида ташқи реклама воситалари тартибга келтирилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида ташқи реклама воситалари хатловдан ўтказилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси ходимлари иштирок этди.
🔍 Ўрганишлар давомида айрим ташқи реклама конструкциялари белгиланган тартибда расмийлаштирилмагани аниқланди.

Тадбиркорларга:

ташқи реклама воситаларини қонуний асосда жойлаштириш;
реклама паспортини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
электрон тизим орқали мурожаат қилиш тартиби
юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.



🖊 Эслатма: ташқи рекламани қонунчилик талабларига мувофиқ жойлаштириш — тадбиркорнинг мажбурияти ҳисобланади.
Қонунчилик талабларига риоя этиш — нафақат белгиланган талабларни бажариш, балки шаҳар қиёфасини тартибли сақлаш ва соғлом тадбиркорлик муҳитини шакллантиришнинг муҳим шартидир.