ҚИЗИЛТЕПАДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Seshanba, 22-sentabr, 2026

ҚИЗИЛТЕПАДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

✈️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси раҳбари Н.Сабиров ҳамда Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Неъматов Қизилтепа туманида ўрганиш ишларини олиб борди.

✈️ Ўрганиш жараёнида тумандаги штаб фаолияти, шунингдек, Азизобод ва Зарметан маҳаллаларидаги ҳолат кўриб чиқилиб, маҳалла масъуллари билан мулоқотлар ўтказилди.

✈️ Суҳбатлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш билан бир қаторда, хонадонларни хатловдан ўтказиш ҳамда аниқланган маълумотларни “Онлайн маҳалла” платформасига киритиш жараёнлари ҳам ўрганилди.

✈️ Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бандликни таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.