ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛДИ

Juma, 25-sentabr, 2026

#тарғибот_тадбири

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛДИ

 Қизилтепа туманидаги Оқмачит МФЙда хотин-қизлар иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан товар ва хизматлардан фойдаланишда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилди.

 Иштирокчиларга харид вақтида товар ҳақида тўлиқ маълумот олиш, тўлов ва харидни тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш, кафолат шартларига риоя қилиш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда мурожаат қилиш тартиби бўйича амалий тавсиялар берилди.

 Тадбир давомида хотин-қизларнинг саволларига жавоблар берилиб, истеъмол маданиятини юксалтириш ва ўз ҳуқуқларини билиш муҳимлиги таъкидланди.