НУРОТА ВА ХАТИРЧИ ТУМАНЛАРИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари У.Давлатов Нурота ва Хатирчи туманларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб Нурота туманида штаб аъзолари билан учрашув ўтказилиб, маҳаллалардаги хатлов жараёнлари, янги лойиҳаларни шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Чуя маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ҳамда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, доимий иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имконият ва таклифлар ўрганилди.
Шунингдек, Хатирчи туманидаги Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ички туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид масалаларга эътибор қаратилди.
Учрашув доирасида «Гарден Лангар» дам олиш маскани ва унга тегишли лойиҳалар билан танишилиб, ҳудудда эко-туризм ва боғдорчиликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.
